UZ RU

"ANDIJON NASHRIYOT-MATBAA"
масъулияти чекланган жамияти

Босмагача тайёрлаш

6e22fa28f86bca8a4512c90755e4efda

Чоп этишга тайёрлаш (ингл. Препресс) - кўчма нашриёт тизимларини қўллаган ҳолда матбаа буюмларининг электрон андозаларини тайёрлаш жараёни.

Чоп этишга тайёрлаш босқичлари:

1. Якуний матбаа буюмининг дизайни ёки умумий контсепциясини ишлаб чиқиш.
2. Дастурий таъминотни (саҳифалаш дастури) қўллаган ҳолда буюмнинг электрон андоза(намуна)сини тайёрлаш.
3. Мусаҳҳиҳлар ўқиши/намунанинг матн мазмунини тўғирлаш.
4.Чоп этиш ва чоп этишдан кейинги ускунанинг (ранг танлаш, треппингни жойлаштириш ва ҳ.к.з.) хусусиятларини ҳисобга олиб, намунага тегишли ўзгартиришлар киритиш.
5. Ранг-синовни тайёрлаш (якуний маҳсулотнинг рангли намунаси).
6. Маҳсулотнинг чоп этишдан кейинги ишловларини ҳисобга олган ҳолда, электрон саҳифалашни (спуск полос) тайёрлаш (чизиқлаш, яъни биговка; буклаш; кесиш ва ҳ.к.з.).
7. Рангларга ажратилган диапозитивларни тайёрлаш (плёнка чиқариш) ёки чоп этиш (босма) қолипларини  тайёрлаш учун СТР ускунасига электрон саҳифа (спуск полос)ларни жўнатиш.
8. Нашрни чоп этиш учун, чоп этиш ускунасига босма қолипларни тайёрлаб бериш.

Ҳар бир босқич ишлаб чиқариш заруратига кўра иш жараёнига киритилади ёки ундан чиқариб ташланади.

 

Манзил: 170120, Андижон ш.
Навоий шоҳкўчаси, 71.
Телефонлар: (0 374) 223-02-45
(0 374) 223-04-72
Электрон манзил: and-nashriyot@mail.ru,
and-nashriyot@inbox.uz
OOO «Andijon Nashriyot - Matbaa»