UZ RU

"ANDIJON NASHRIYOT-MATBAA"
масъулияти чекланган жамияти

Бадиий адабиётлар

Олча гули

Шоира Машрабхон Абдуллаеванинг ушбу биринчи китоби шеърлари ўқишли, мисралари равон, мағзи тўқ шеърлардир. Муаллиф бу китобига турли йилларда ёзган ранг-баранг мавзулардаги энг сара шеърларини киритган.

Подробнее
Кўнгил рисоласи

"Кўнгил рисоласи"шоирнинг ўн иккинчи китобидир. Муаллифнинг бу китобида турли йилларда ёзилган ғазаллар, шеърлар, мухаммаслар, шунингдек ҳикоя ва мақолалари киритилди.

Подробнее
Кўнгил битиклари

Мазкур мўъжаз тўпламда марҳума ижодкор Мавлудахон Ҳусанованинг қалбидан тўкилган сатрлар, ифтихор ва шукроналик номалари, шеърлари ҳамда бу азиз онахон ҳақидаги хотиралар жамланган.

Подробнее
Кўнгил изҳори

Тўпламдан ўрин олган ғазаллар турфа мавзуларда ёзилган бўлиб, ўзининг содда тили билан равонлиги бор. Қофия ва радифларнинг нисбатан янгилиги билан киши эътиборини ўзига тортиши мумкин.

Подробнее
Қизил олма

Иқтидорли ёш шоира Бибихоним (Бибихадича Неъматова)нинг ушбу “Қизил олма” номли биринчи китобига шоиранинг дастлабки шеърлари сараланиб, асосан Ватан, дўстлик, табиат, севги, садоқат ҳақидаги лирик шеърлари киритилди.

Подробнее
Атиргул ифори

Умидли ёш шоиранинг “Атиргул ифори” номли ушбу китобига истеъдод соҳибасининг она-Ватан, дўстлик, ёшлик, табиат ва ота-она ҳақидаги шеърлари киритилди.

Подробнее
Orzu tomon ilk qadam

Dildora Avazbek qizi 1999-yilda tug‘ilgan.  37-umumta’lim   maktabini  bitirgach, ADTI qoshidagi akademik litseyda o‘qishni   davom ettirmoqda. Hali yosh, lekin yozganlari pishiq-puxta.   Qalami ravon. Ifodalarida bir dunyo samimiylik mujassam.   Yozuvchilarga qo‘yiladigan  talablar uning  ilk  mashqlaridayoq  ko‘zga tashlanib  turadi.

Подробнее
Мен билган Фарид Усмон

Китоб андижонлик ижодкорлар билан қизиққан, Фарид Усмонни ижодини чуқурроқ билишни истаган кенг китобхонлар оммасига мўлжаллаб тайёрланди.

Подробнее
Дилга яқин нурлар

Ушбу китобга жамланган янги шеърларида Ватан, унинг янгича чиройи, табиати, меҳр-оқибатли замондошларимизнинг қувонч ва ташвишлари, чексиз ифтихор  туйғулари билан  суғорилган.

Подробнее
Бахтим кўзгуси

Булоқбошилик иқтидорли ёш қаламкаш Мумтозбегим Сайфиддинова эндигина ўн беш ёшга қадам қўйганига қарамасдан анча фаол ижод қилмоқда. Унинг илк китоби “Бахтим кўзгуси”га ота-она, дўстлик, она-Ватан, табиат гўзаллиги ва бошқа мавзулардаги шеърлари киритилди.

Подробнее
Snow White

Ushbu to‘plamda muallif N.Abdullaeva “Zumrad va Qimmat”  va “Oltin tarvuz”  kabi o‘zbek xalq ertagi  va “Oppog‘oy”, “Qizil shapkacha”, “Sehrli tovoq”, “Xasis boy”  kabi bolalar uchun qiziqarli bo‘lgan turli hikoyalari ingliz tilida bayon qilgan. Ushbu to‘plam maktabgacha ta’lim muassasalari va umumta’lim maktablarining boshlang‘ich sinflari o‘quvchilari uchun mo‘ljallangan.

Подробнее
Отам орзу қилган кун

Шукрулло Неъматовнинг “Отам орзу қилган кун” деб номланган кулча ҳикоялари тўплами оқил фарзанднинг фахрланишга лойиқ падарибузруквори хусусидаги самимий сатрлари гулдастаси, дея баҳолаш жоиздир. Ўтган асрнинг ўрталарида нафақат тажрибали ҳайдовчи, деҳқон, балки, ориятли полвон сифатида ҳам ном чиқарган Мадаминполвон Неъматов ҳақидаги ҳар бир эсдалик ҳамкасбимиз томонидан ҳеч қандай ортиқча бўёқларсиз, муболағаларсиз қизиқарли ҳикояларга айлантирилгани эътиборлидир.

Подробнее
Шукрона

Азиз ўқувчи! Эндигина ўн олтинчи баҳорни кутиб олаётган ёш шоира Лолахон Шокиржон қизининг “Шукрона” номли тўпламини қўлингизга олиб варақлар экансиз, сиз унинг турли мавзуларда ёзган илк шеърлари билан танишасиз ва уларга ўзингиз баҳо берасиз. Бу шеърлар сизга ҳам маъқул бўлса ажаб эмас.

Подробнее

Таниқли шоир ва олим Турғун Тўранинг “Соғинч” деб номланган ушбу китоби унинг навбатдаги янги туҳфасидир. Шеърият мухлисларига бундан аввал ҳам шоирнинг “Қалбим баҳори бўл”, “Менинг овозим”, “Ҳамқишлоқларим”номли мустақил китоблари нашр этилган эди. Шунингдек, “Нафосат гулдастаси” номли жамоа тўпламида ўз шеърлари билан қатнашган. Шоирнинг ушбу янги китобига турли йилларда ёзилган шеърлари сараланиб киритилди. Ушбу нашрдан ўрин олган шеърлар ва ғазаллар ҳам сизга маъқул бўлса ажаб эмас, қадрли ўқувчи.

Подробнее
Сен менинг қуёшимсан

“Қувноқ болалар”, “Қуёшни юмалатиб”, “Чандиқли полвон” сингари ўндан зиёд шеърий тўпламлари ҳамда “Ўлиб тирилганлар”, “Ошиқларга ўлим йўқ”, “Уруш ва қисмат” роман ва қиссалари билан ўз ўқувчиларига эга бўлган андижонлик адиб ва шоир Одил Абдураҳмон яна бир қизиқарли янги романини мухлисларига армуғон этди.

Ўтган асрнинг мураккаб йиллари синовида тобланган турли тоифадаги шахслар ҳаётидан ҳикоя қилувчи ушбу асар қаҳрамонларининг  муҳаббати, заҳматлари, ўй-кечинмалари ҳам сиз, азиз ўқувчининг  эътиборини тортади деб ўйлаймиз.

Подробное
Садоқат

Муаллифнинг бу тўпламидан ўрин олган ҳикоя ва қиссаларида инсонлар орасидаги меҳр-оқибат, самимийлик, икки ёшнинг бир-бирига бўлган муносабати содда ва жонли ифода этилган.

Подробнее
Бир отанинг фарзандлари

Аждодлар руҳини доим шод этмоқ,

Босган изларин ҳам обод этмоқ,

Намозда, дуода исмин ёд этмоқ -

Энг олий вазифа, олий фазилат!

Подробнее
Кечикдим

Нодир Давлат қўқонлик қўшиқчи шоир. Унинг бир нечта шеърлари қўшиққа айланиб, ҳофизлар тилидан тушмай куйланиб келмоқда.

Ушбу тўпламга шоирнинг турли йилларда ёзилган шеърларидан сараланиб киритилди. Жумладан қўшиққа айланган шеърлари ҳам ушбу нашрдан жой олди.

Подробнее
Отанинг хикмат дўкони

Ушбу тўпламдан Ҳайдарали Мамиталиевнинг буюк сиймолар, Ватан тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган замондошлар тараннум этилган лавҳа, очерк, ҳикоя ва халқ ривоятлари ўрин олган.

Подробнее
Ёрнинг нози

Таниқли шоир ва олим Турғун Тўранинг “Ёрнинг нози” деб номланган ушбу китоби унинг навбатдаги туҳфасидир. Шеърият мухлисларига бундан аввал ҳам шоирнинг бир нечта шеърий тўпламлари бориб етган.

Ушбу тўпламга кирган арузда ёзилган шеърлари ғазал шайдоларига муносиб совғадир.
Подробнее
Ёр васли
Ғазалнавис шоир Баҳодир Муҳаммаднинг ушбу биринчи китобига турли йилларда ёзилган ғазаллар, маснавийлар, муҳаммаслар ва марсиялар киритилди. Шунингдек ушбу тўпламда муаллифнинг отаси, навоийшунос олим ва шоир Муҳаммаджон Собиров ижодидан ҳам намуналар берилди.
Подробнее
Сабр дарахти
Описание товара. Краткий анонс товара или услуги в несколько строк. Тестовое описание. Примерное текстовое наполнение блока о товаре. Описание ограничено 170 символами.
Подробнее
Бахтли болалик
Описание товара. Краткий анонс товара или услуги в несколько строк. Тестовое описание. Примерное текстовое наполнение блока о товаре. Описание ограничено 170 символами.
Подробнее
Манзил: 170120, Андижон ш.
Навоий шоҳкўчаси, 71.
Телефонлар: (0 374) 223-02-45
(0 374) 223-04-72
Электрон манзил: and-nashriyot@mail.ru,
and-nashriyot@inbox.uz
OOO «Andijon Nashriyot - Matbaa»