UZ RU

"ANDIJON NASHRIYOT-MATBAA"
масъулияти чекланган жамияти

Биз ҳақимизда

Корхонанинг ташкил топиши тарихи

«Andijon nashriyot-matbaa» масъулияти чекланган жамиятининг ташкил топиш тарихи 1915 йилда ношир Чайкин Андижон шаҳрининг ҳозирги Истиқлол кўчасида очган мўъжазгина босмахонадан бошланади. Ушбу босмахонада биринчи марта рус тилида «Туркестанский голос» газетаси чиқарилган. 1975 йилда босмахона шаҳарнинг Навоий шоҳкўчасида бунёд этилган уч қаватли янги бинога кўчиб ўтди. 1983 йилда у Андижон вилояти партия комитетининг нашриётига айлантирилди. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган йилда корхона «Андижон» нашриёти деб номланди. Мамлакат Президентининг ва ҳукуматининг тегишли Фармон ва Қарорларига мувофиқ мазкур нашриёт 2001 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2009 йил 14 октябрдан бошлаб корхона «Andijon nashriyot-matbaa» масъулияти чекланган жамитяи сифатида қайта ташкил этилди.

Корхонанинг матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасидаги тажрибаси бир неча ўн йиллик тарихга эга. Манна шу йиллар ичида у Андижон вилоятидагина эмас, балки Фарғона водийсидаги иқтисодий аҳволи барқарор, анча катта ишлаб чиқариш салоҳиятига ва юқори малакали кадрларга эга бўлган йирик ноширлик-матбаа корхоналаридан бирига айланди.

ХИЗМАТЛАР
Манзил: 170120, Андижон ш.
Навоий шоҳкўчаси, 71.
Телефонлар: (0 374) 223-02-45
(0 374) 223-04-72
Электрон манзил: and-nashriyot@mail.ru,
and-nashriyot@inbox.uz
OOO «Andijon Nashriyot - Matbaa»