"Andijon nashriyot-matbaa" масъулияти чекланган жамияти - етарли даражада саноат-техника имкониятларига ва замонавий технологияларга эга бўлган корхонадир. Жамиятда буюртмани таҳририй ноширлик тайёргарлигидан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилгунча бўладиган барча жараёнларни ўз ичига олувчи тугал цикл шаклланган.

Эълонлар
arxiv
09/07/2018
Андижон шаҳри, 2-Андижон станцияси ҳудудида жойлашган бино сотилади ёки ижарага берилади.
Батафсил
09/07/2018
Андижон шаҳри, Улфат 2-торкўчасидаги 26-ҳовли сотилади.
Батафсил
09/07/2018
Андижон тумани, Ўрикзор массивида жойлашган 93-коттеж-уй сотилади.
Батафсил
09/07/2018
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчасидаги ғиштли 22-уйнинг 4 хонали 1-квартираси (1-қават) сотилади.
Батафсил
09/07/2018
Андижон шаҳри, Дукчи Эшон кўчасидаги 13-уйнинг 2 хонали 14-квартираси (3-қават) зудлик билан сотилади.
Батафсил
09/07/2018
Андижон шаҳри, 5-кичик даҳадаги 16-«а» уйнинг 3 хонали квартираси (3-қават) янги мебель жиҳозлари билан сотилади.
Батафсил

Бош саҳифа

                  БОСМАГАЧА ТАЙЁРЛАШ

 2018
Чоп этишга тайёрлаш (ингл. Препресс) - кўчма нашриёт тизимларини қўллаган ҳолда матбаа буюмларининг электрон андозаларини тайёрлаш жараёни.
Чоп этишга тайёрлаш босқичлари:
1.Якуний матбаа буюмининг дизайни ёки умумий контсепциясини ишлаб чиқиш.
2.Дастурий таъминотни (саҳифалаш дастури) қўллаган ҳолда буюмнинг электрон андоза(намуна)сини тайёрлаш.
3.Мусаҳҳиҳлар ўқиши/намунанинг матн мазмунини тўғирлаш.
4.Чоп этиш ва чоп этишдан кейинги ускунанинг (ранг танлаш, треппингни жойлаштириш ва ҳ.к.з.) хусусиятларини ҳисобга олиб, намунага тегишли ўзгартиришлар киритиш.
5.Ранг-синовни тайёрлаш (якуний маҳсулотнинг рангли намунаси).
6.Маҳсулотнинг чоп этишдан кейинги ишловларини ҳисобга олган ҳолда, электрон саҳифалашни (спуск полос) тайёрлаш (чизиқлаш, яъни биговка; буклаш; кесиш ва ҳ.к.з.).
7.Рангларга ажратилган диапозитивларни тайёрлаш
(плёнка чиқариш) ва (босма) қолипларни  тайёрлаш.

8.Нашрни чоп этиш учун, чоп этиш ускунасига босма қолипларни тайёрлаб бериш.
Ҳар бир босқич ишлаб чиқариш заруратига кўра иш жараёнига киритилади ёки ундан чиқариб ташланади.


НАШРНИ БОСМАГАЧА ТЎЛИҚ ТАЙЁРЛАШ

Таҳрир (лотин тилида: редактус - тартибга келтирилган) - қўл ёзмани (шунингдек, аудио  ва видео материални) муаллиф асарини чоп этишга тайёрлаш
(адабий услуб, баён қилиш мантиқи,маънолар турланиши ва ҳ.к.) босқичи.


РАНГЛИ ОФСЕТ БОСМА

Рангли офсет босма (матбаачиликда инглиз тилида: оффсет - кўчириш) - чоп этиш технологияси.

Бўёқни босма қолипда чоп этиладиган материалга бевосита эмас, балки оралиқ офсет цилиндри орқали кўчиришни кўзда тутади. Мувофиқ равишда чоп этишнинг бошқа усулларидан фарқли равишда, босма қолипдаги тасвир тескари(кўзгули) эмас, балки тўғри бўлади. Офсет асосан, текис (юза) босмада қўлланади.

БОСМАДАН КЕЙИНГИ ХИЗМАТЛАР

«Andijon nashriyot matbaa» МЧЖ ишлаб чиқаришда қўлланувчи босмадан кейинги қуйидаги хизматларни таклиф этади:

  • белгиланган ўлчамлар бўйича кесиш;
  • қирқиш;
  • тиснение (босмалаш);
  • фалсовка (буклаш);
  • биговка (чизиқлаш);
  • елим билан маҳкамлаш;
Биз босмадан кейинги барча ишлар мажмуасини қўшганда сифатли босма(чоп этиш)ни ҳамда маҳсулотларни юқори сифатини кафолатлаймиз.

Без-имени-1

Манзил: 170120, Андижон ш.
             Навоий шоҳкўчаси, 71.
Телефонлар: (0374) 225-53-91,
                     (0374) 225-08-30.
Электрон манзил: and-nashriyot@mail.ru,
                           and-nashriyot@inbox.uz
OOO «Andijon Nashriyot - Matbaa»